АНОНС: 14-ТУР “ШУРТАН” (Ғузор)-“ИСТИҚЛОЛ” (Фарғона) 07 август 19:00 да Ғузор “Марказий” стадиони

Ҳурматли футбол мухлислари, Ғузорликлар ва шаҳримиз меҳмонлари. Барчангизни Футбол бўйича Ўзбекистон ХХVIII миллий Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳи ўйинлари 14-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда “Оқ бўрилар” Фарғонанинг “Истиқлол” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Ўйин 2019 йилнинг 7 август куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 19:00 да бошланади.

Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосда ҳаракат қилишади:

“Шўртан” – Оқ, “Истиқлол” – Яшил.

Эслатиб ўтамиз бу йилги ПРО-Лига 2019 йилда жамоалар 7 тур 22 май куни бир маротаба ўз-аро куч синашишган ва “ИСТИҚЛОЛ” – “ШЎРТАН” 3-1 хисоб қайд этилган. Чемпионат давомидаги бу жамоаларнинг кейинги барча уйинлари тақвими билан танишинг.

7 август 2019 йил “ШЎРТАН”  – “ИСТИҚЛОЛ”

22 сентябрь 2019 йил “ИСТИҚЛОЛ” –  “ШЎРТАН”

13 ноябрь 2019 йил “ШЎРТАН”  – “ИСТИҚЛОЛ”

2 давранинг 2-учрашуви t.me/shurtanpfc расмий каналимизда тўғридан тўғри онлайн тарзда олиб борилади. Каналимизни кузатиб боринг, воқеалар ривожи билан бирга бўлинг.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати.

Leave a Reply