Тартиб-Интизом қўмитаси қарорлари

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир қатор футболчилар ва расмийларга нисбатан турли хил санкциялар қўлланилди.

Аёллар чемпионати

Учрашув: “Навбаҳор-W” – “Андижанка”

Жаримага тортилди: Хуршид Тўйчибоев (“Андижанка” клуби бошлиғи)

Сабаб: Ҳакам шаънига номақбул гаплар ишлатгани учун

Қарор: 3та учрашувга дисквалификация

Кубок

Учрашув: “Динамо” – “Яшнобод”

Жаримага тортилди: Дилмурод Каримов (“Динамо”)

Сабаб: Рақиб футболчиси оёқларига оёғи билан зарба бергани ва тажовузкор ҳатти-ҳаракати учун

Қарор: 4та учрашувга дисквалификация ва 3 млн сўм жарима

Учрашув: “Динамо” – “Яшнобод”

Жаримага тортилди: Амиржон Сафаров (“Динамо”)

Сабаб: Рақиб футболчиси юзига зарба бергани учун

Қарор: 3та ўйинга дисквалификация ва 3 млн сўм жарима

“В” Про Лигаси

Учрашув: “Турон” – “Рубин”

Жаримага тортилди: Явар Нажафалиев (“Рубин” клуби бош мураббийи)

Сабаб: Учрашув ҳаками ва назоратчисига норозилигини қўпол тарзда билдиргани учун

Қарор: 1 млн жарима

Манба:pfl.uz

Leave a Reply