Айни кунларда пойтахтда бўлиб турган “Оқ бўрилар” жамоаси кеча 18 июль куни ўзининг илк синов-назорат учрашувини ўтказди. “Шўртан”нинг дастлабки рақиби “Қўқон-1912” жамоаси бўлди.
Чирчиқ шаҳрининг “Кимёгар” стадионида ўтган ўйин кескин ва қизиқарли курашларга бой тарзда кечди. Айтиш керакки, голларга ҳам бой бўлди. Жами дарвозалар олти бор ишғол этилди – 3:3. Бу сермаҳсуллик юқоридаги фикрларимизни исботлаб турибди.
Таркибдаги ўзгаришларга келсак, ҳозирча янги футболчилар таклиф этилгани йўқ. Бу масала йиғин якунлангач ҳал қилинади. Жамоани тарк этганлар бор.
Мураббийлар гуруҳи Қаҳрамон Баҳодиров ҳамда Ислом Шодмоновларнинг хизматлари учун ўз ташаккурларини айтишди ва уларнинг кейинги фаолиятларига омад тилашди.
Қаҳрамон Баҳодиров
Ислом Шодмонов
Воқеалар ривожини биз билан кузатинг.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими.