АНОНС: ЎЗБЕКИСТОН ЛИГА КУБОГИ 3-ТУР. БУГУН ГУРУҲ УЧРАШУВЛАРИ ЯКУНЛАНАДИ.

Хабарингиз бор, куни кеча  Ўзбекистон Лига Кубогининг 2-тур учрашувида “Оқ бўрилар” жамоаси сафарда “Сурхон” жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратишди. Ушбу муҳим ғалаба Ғузорликларга гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш учун жуда яхши имконият яратди. “Динамо” Самарқанд билан бўладиган гурухнинг сўнги учрашувида “Шўртан” жамоамизга камида дуранг натижа ҳам кифоя қилади.

Лекин ўз майдонида тўп сурадиган  Сергей Ковшов шогирдлари мухлисларимизни чиройли ғалаба билан ҳушнуд  қилади деган умиддамиз.

Барчани ушбу қизиқарли учрашувга таклиф қиламиз.

Учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳи, назоратчи ва комиссар билан таништирамиз:

Ҳакамлар: Шуҳрат Ражабов, Руслан Самандаров, Амаль Султонов

Назоратчи: Тимур  Абдуллаев

Комиссар: Шоҳ Саид

Захира ҳаками: Норсафаров Фирдавс

Ўзбекистон Лига Кубоги гуруҳ босқичи. 3-тур учрашуви. 6 июль (шанба)

“Шўртан” – “Динамо”. Ғузор “Марказий” стадиони. Бошланиши соат – 18:30.

Жамоалар қуйидаги рангли либосларда майдонга тушишади:

“Шўртан”  – кўк, кўк ва кўк.

“Динамо” – оқ, оқ ва оқ.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Leave a Reply