Бугун “Шўртан-Леди” аёллар жамоамизнинг ёш ва иқтидорли, тажрибали ҳимоячиси Селиме Гугуева ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Футболчимиз бир неча йиллардан буён жамоамиз сафида тўп тепиб, ютуқларимизга муносиб ҳиссасини қўшмоқда.
Селимехонни бугунги туғилган куни билан “Шўртан-Леди” аёллар жамоаси ҳамда клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ва барча ходимлари номидан самимий табриклаймиз. Унга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт-саодат тилаймиз. Жамоамиз сафида кўп вақт тўп тепиб, катта чўққиларни забт этишига тилакдошмиз.
Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси