Матбуот ва ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклаймиз!

27 июнь мамлакатимизда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида кенг нишонланади.

Ҳар бир соҳада бўлгани каби футбол соҳасида ҳам энг сўнгги янгиликларни, учрашувлар натижалари ва таҳлилларини мухлисларга ўз вақтида тезкорлик билан етказиб туришда оммавий ахборот воситалари ходимларининг ўрни катта.

Шу муносабат билан Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси юртимизда фаолият юритаётган барча журналистларни, шу жумладан, спорт журналистларини касб байрамлари билан табриклайди!

Уларнинг фаолиятларига каттадан-катта муваффақиятлар тилайди!

Манба:pfl.uz

Leave a Reply