ҲАСАНБОЙ ЭРГАШЕВНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ!

“Шўртан” жамоасининг тажрибали ҳимоячиси Ҳасанбой Эргашев бугун ўзининг таваллуд айёмини нишонламоқда. Ҳасанбой бугун 34 ёшни қарши олди.

Футболчимизни бугунги туғилган куни билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари, футболчилари ҳамда клубимиз мухлислари номидан ҳам қизғин табриклаймиз. Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, бахт-саодат тилаймиз.

“Шўртан” жамоасининг ютуқларига эса муносиб ҳиссасини қўшишига, тилак билдириб қоламиз.

Ҳасанбой, туғилган кун муборак бўлсин!

 

“Шўртан” ПФК жамоаси ва матбуот бўлими.

Leave a Reply