Бугун “Шўртан Леди” жамоасининг тажрибали ярим ҳимоячиси Шахноза Юсупованинг туғилган куни.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси номзоди ва “Севинч”нинг ёшлар таркибида фаолият юритган, Шахноза Юсупованинг клубимиз эришган ютуқларида катта ҳиссаси бор.
Шахнозахонни таваллуд айёми билан клубимиз раҳбарияти, мураббийлари ва футболчилари ҳамда барча ходимларимиз номидан самимий табриклаймиз.
Унга мустаҳкам соғлик, узоқ умр ва бахт саодат тилаймиз. Шахнозахоннинг ҳаётида ва футболчилик фаолиятида каттадан катта муваффақиятлар тилаймиз.
Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳи бўлишини истаймиз.
Шахнозахон, туғилган кун муборак бўлсин!
“Шўртан” ПФК жамоаси ва матбуот бўлими.