“Сурхон” (Термиз)-“Шўртан” (Ғўзор). жамоалар ўртасидаги футбол бўйича 2019 йилги Ўзбекистон Лига Кубоги. Онлайн ўйин шархи

БУГУН ФУТБОЛ
Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Қадрли ғузорликлар, “Шўртан” жамоасининг фидойи ишқибозлари.
Барчангизни Термиз шаҳридаги “Сурхон” Марказий стадионига таклиф этамиз.
Бугун бу ерда 2019 йилги Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасининг 2 тур доирасидан ўрин олган “Сурхон” (Термиз) ва “Шўртан” (Ғузор) жамоалари ўртасида учрашув ўтказилади.
Эътиборингизга жамоалар таркиби, ҳакамлар гуруҳи, назоратчи ва комиссарни таништириб ўтамиз ва ҳавола этамиз.
3 июль (чоршанба). Ўзбекистон Лига Кубоги. 2 тур.
“Сурхон” – ”Шўртан”. Термиз шаҳри “Сурхон” Марказий стадиони.
Ҳакамлар: Акобир Шукуруллаев (Тошкент), Маҳмуд Турдиев (Жиззах), Аваз Абдуллаев (Тошкент). Захирадаги: Рустам Чориев (Термиз).
Назоратчи: Ғайрат Каримов (Тошкент).
Комиссар: Сардор Қудратуллаев (Тошкент).
“Сурхон”: 12. Азамат Аҳмедов, 4. Нажмиддин Нормуродов, 18. Миржалол Аннаматов, 28. Убайдулло Халикулов, 36. Сардор Арабов (сардор), 51. Беҳруз Қулматов. 58. Яҳё Темиров, 66. Беҳруз Шайдуллаев, 78. Нурмуҳаммад Номозов, 79. Шоҳрух Жўрабеков, 81. Санжарбек Аҳмедов.
Захирадагилар: 16. Жўрабек Рўзиев, 48. Азизбек Рахматуллаев, 69. Аслиддин Соибов, 84.Шоҳрухбек Йўлдошев, 93. Улуғбекжон Маманоров, 99. Сарвар Солиев.
“Шўртан”: 16. Акмал Раҳимов, 3. Ҳасанбой Эргашев, 5. Суннатилло Мамадалиев, 7. Олимжон Каримов, 10. Маъруфхон Муродов, 17. Юсуф Бўриев, 18. Самандар Шодмонов (сардор), 19. Шербек Эшмуродов, 22. Фарҳод Номозов, 26. Қаҳрамон Баҳодиров, 28. Шерзод Темиров.
Захирадигилар: 1 Ботир Носиров, 8. Сирожиддин Рахматуллаев, 11. Жасур Холтўраев, 14. Акром Баҳодиров, 15. Алвеш Муродуллаев, 21. Ислом Бойсариев, 29. Мирмуҳсин Сатторов.

10 дақиқа. Ўйин меҳмонлар жамоасининг ташаббуси билан ўтмоқда.

Ортда қолган вақт давомида ғузорликлар икки уч бор хавфли вазиятлар юзага келтиришди.

«Шўртан» жамоасининг олдинги чизиғида ҳаракат қилаётган Юсуф Бўриев ҳамда Шерзод Темировларда ҳисобни очиш учун жуда қулай имкониятлар юзага келмоқда лекин якуний зарбалар ноаниқ кетмоқда.

Темиров ҳатто яккама якка вазиятни ҳам голга айлантира олмади.

14 дақиқа. «Сурхон» жамоасининг бугунги учрашувдаги дастлабки ҳужуми. Тўп билан 28. Убайдулло Халикулов ва унинг чамаси 20 метрлар узоқликдан кучли зарбаси ва …. гол.

Меҳмонлар дарвозабони Акмал Раҳимов тўпни қайтаришга ожизлик қилди

Майдонда очиқ ўйин кетмоқда

Айтиб ўтиш жоиз ҳар икки жамоа таркибида кўплаб ёшлар ҳаракат қилишмоқда

Бу гап айниқса мезбо жамоага таълуқли

«Шўртан» таркибида ҳам бугун ёшлар ва асосан кўпроқ захирада қолиб кетаётган футболчилар майдонга тушишган

20 дақиқа. Майдонда устунлик бироз тажрибалироқ бўлган Сергей Ковшов жамоаси томонида.

Лекин улар ҳозирча ҳисобда ортда боришмоқда. «Сурхон» «Шўртан» 1:0

26 дақиқа. Ўйин сурати бироз пасайгандек

Термизда об ҳаво иссиқ бу футболчиларга эркинроқ ҳаракат қилишга бироз халақит бермоқда.

28 дақиқа. Юсуф Бўриев бирга бир вазиятга чиқди

Лекин зарба ноаниқ кетди. Тўп дарвоза устунига тегди

30 дақиқа. Юсуф Бўриев яна дарвозабон билан бирга бир вазиятдаааааа

йўқ гол бўлмади. ҳал қилувчи зарба ноаниқ.

«Шўртан» футболчилари босимни кучайтиришмоқда.

кетма кет ҳужумлар

лекин самарали якун ьопмаяпти

35 дақиқа. «Сурхон» жамоасининг қарши ҳужуми.18. Миржалол Аннаматовнинг кучли зарбаси

хавфли зарбаааа ноаниқ

40 дақиқа. Биринчи бўлим охирлаб бормоқда. ташаббус асосан меҳмонлар тарафида. Лекин олдинда мезбонлар. 1:0.

«Шўртна» жамоасининг ҳисобни ўзгартириш бўйича қилаётган барча уринишлар самарасиз якунланмоқда

45 дақиқа. Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

Меҳмонлар томонидан яна бир хавфли ҳужум. Маъруфхон Муродов ўнг қанотдан жарима майдончасига тўп оширди

хавфли вазият Суннатилло Мамадалиев…..афсуски унинг яқин масофадан берган зарбаси ноаниқ кетди.

Биринчи бўлим тугади. Жамоалар танаффусга чиқиб кетишди

46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланаяпти.

«Шўртан» таркибида ўзгариш. 17. Юсуф Бўриев ўрнига 11. Жасур Холтўраев, 7. Олимжон Каримов ўрнига эса 8. Сирожиддин Рахматуллаев майдонга тушди.

49 дақиқа. Учрашувда ҳисоб тенглашди. Ўнг қанотдан Шербек Эшмуродов томонидан оширилган тўпни Жасур Холтўраев боши билан уриб дарвозага киритди. Ҳисоб 1:1.

51 дақиқа. «Шўртан»нинг навбатдаги ҳужуми, хавфли вазият қоида бузилди тўп учун курашда мезбонлар дарвозабони Жасур Холтўраевга нисбатан қоида бузди.

Ҳакам иккиланмасдан пенальти белгилади.

Тўп олдида Шерзод Темиров.

зарба ва ГОООООООл

53 дақиқа. Ҳисоб ўзгарди. «Шўртан» олдинга чиқиб олди

1:2 Олдинда меҳмонлар

54 дақиқа. «Сурхон» таркибида ўзгариш

12 рақамда ҳаракат қилган дарвозабон Азамат Аҳмедов ўрнига 16 рақамда майдонга Жўрабек Рўзиев тушди

60 дақиқа. Термизда об ҳаво анча салиқин бўлди. Футболчилар майдонда бемалол ҳаракат қилишмоқда

мана яна навбатдаги ҳужум «Шўртан» жамоаси иштирокида.

Холтўраев тўпни Шерзод Темировга узатди

Бирга бир вазият…… зарба ноаниқ

ҳисоб 1:2 «Шўртан» меҳмонда ғалаба қозонмоқда

64 дақиқа.»Сурхон» таркибида ўзгариш 18 Миржалол Аннаматов ўрнига 99 Сарвар Солиев майдонга тушди.

«Шўртан» жамоасининг навбатдаги ҳужуми Жасур Холтўраев бўш қолган дарвозани ишғол қила олмади.

72 дақиқа. Жарима зарбаси. Убайдулла Халикуловнинг 30 метрлардан кучли зарбасини Акмал Раҳимов катта қийинчилик билан қайтарди.

Бурчак зарбаси

74 дақиқа. «Сурхон» таркибида ўзгариш 78. Нурмуҳаммад Номозов ўрнига 84. Шоҳруҳбек Йўлдошев майдонга тушди.

75 дақиқа. «Шўртан» жамоасининг навбатдаги ҳужуми хавфли вазият.

ГОООООООООЛ….

Жасур Холтўраев учинчи гол муаллифи бўлди.

83 дақиқа. «Шўртан» таркибида ўзгариш. 10. Маъруфхон Муродов ўрнига 14. Акром Баҳромов майдонга тушди

Ҳисоб 1:3. «Сурхон» ўз майдонида «Шўртан»га мағлуб бўлмоқда

86 дақиқа. Ҳисоб ўзгарди. Дарвозабон билан яккама якка вазиятга чиққан Жасур Холтўраев ўзининг учинчи голини киритди.

«Сурхон» ва «Шўртан» жамоалари ўртасидаги учрашувда 1:4 ҳисоби қайд этилмоқда. Жасур Холтўраев хэт-рикка эришди

90 дақиқа. Тўхталишларга ҳакам уч дақиқа қўши берди

90+3 дақиқа. Жасур Холтўраев бугунги учрашувда ПОКЕРга эришди. Учрашув якунланди. Шундай қилиб «Шўртан» сафарда «Сурхон» устидан 5:1 ҳисобида зафар қучди.

Эслатиб ўтамиз «Шўртан» Ўзбекистон Лига Кубогининг 3 тур учрашувини 6 июль куни Ғузорда «Динамо» (Самарқанд) билан ўтказади

 

 

 

Leave a Reply