Бугун Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилишига бағишланган анжуман бўлиб ўтади

16 февраль куни Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ташкил этилишига бағишланган анжуман бўлиб ўтади.

Спорт жамоатчилигига янги вазирликнинг раҳбарияти таништирилади, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш борасида амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида сўз юритилади.

Йиғилиш Ўзбекистон Миллий академик драма театрида соат 15:00 да бошланади.

Манзил: Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 34.

Манба: www.the-uff.com

Leave a Reply