«Зоб Аҳан» – «Локомотив» баҳсини хитойлик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистон чемпиони – “Локомотив” бу гал Эроннинг “Зоб Аҳан” клуби меҳмони бўлади. Мазкур беллашувни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқарадиган бўлди. 

19 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур учрашувлари старт олади.

Бош ҳакам – Фу Минг. Унга қанотларда Ҳуо Веиминг ҳамда Ванг Дексин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса суриялик Масуд Туфаелич бажаради.

Осиё Чемпионлар Лигаси-2018

“B” гуруҳи. 2-тур. Исфаҳон (Эрон). “Фуладшаҳр” стадиони.

“Зоб Аҳан” (Эрон) – “Локомотив” (Ўзбекистон)

Бош ҳакам: Фу Минг (Хитой)

Ҳакам ёрдамчилари: Ҳуо Веиминг (Хитой) ва Ванг Дексин (Хитой)

Тўртинчи ҳакам: Масуд Туфаелич (Сурия)

Учрашув комиссари: Анварул Ҳуқ (Бангладеш)

Ҳакамлар назоратчиси: Кадҳум Ауда Лазим Ал Саиди (Ироқ)

Манба: www.lokomotiv.uz

Leave a Reply