Coca Cola Суперлига 13-тур учрашувлари бошланиш вақтлари

28-29 июнь кунлари Coca Cola Суперлигада 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Тур доирасидан ўрин олган ўйинларнинг бошланиш вақтлари маълум бўлди. Мазкур турда деярли барча учрашувлар жонли эфирда намойиш этилиши кўзда тутилган. Фақат “Насаф” — “Сурхон” баҳси Спорт телеканали орқали ёзиб олинган ҳолда кўрсатилиши режалаштирилган.

13-тур

28 июнь, жума

18:00 ДИНАМО — БУНЁДКОР (Спорт ТВ)

19:00 АГМК — МЕТАЛЛУРГ (Маҳалла ТВ)

20:00 ҚИЗИЛҚУМ — НАВБАҲОР (Спорт ТВ)

29 июнь, шанба

18:00 ЛОКОМОТИВ — СЎҒДИЁНА (Маҳалла ТВ)

18:00 ҚЎҚОН-1912 — ПАХТАКОР (Спорт ТВ)

20:00 НАСАФ — СУРХОН (Спорт ТВ – ёзиб олинган ҳолда якшанба, 15:40)

20:00 БУХОРО — АНДИЖОН (Маҳалла ТВ)

  “Бунёдкор” – “Динамо” учрашуви эса ҳар икки томоннинг таклифига кўра Самарқандда ўтказилади. Иккинчи даврадаги баҳс эса Тошкентда бўлиб ўтади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply