САВОЛ БИЗДАН ЖАВОБ СИЗДАН

                                                                                  БИР ЎЙИН ТАРИХИ

Хабарингиз бор, футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этиб келаётган “Шўртан” ПФК матбуот бўлими ходимлари йил бошидан эътиборан “Бир ўйин тарихи” рукни остида “Оқ бўрилар”нинг тарихий учрашувларидан лавҳалар ҳамда фото суратлар бериб келишни йўлга қўйди. Ҳозирга қадар ғузорликларнинг Осиё Футбол Конфедерацияси Кубогидаги турниридан иккита учрашув воқеалари яна бир бор ёдга олинди. Шу кунларда мазкур рукн остида берилаётган мақолаларнинг навбатдагиси тайёрланмоқда.

Ундан аввал эса клуб матбуот бўлими ходимлари зукко ва ашаддий мухлисларга кичик бир савол топишмоқ тақдим этишни маъқул кўришди.

Демак, эшитинг: ушбу суратда “Оқ бўрилар” жамоасининг юлдузли таркиби жамланган. Уларнинг рақамига қараб исми-шарифини аниқланг. Ушбу фото нечанчи йил ва қайси учрашув олдидан тушурилган. Жавобларингизни “Шўртан” ПФК расмий электрон почта манзилига (shurtan1994@mail.ru) ва телеграмм группамизга (t.me/shurtan_pfc) 22 июнь “Шердор” – “Шўртан” учрашувига қадар юборишингизни сўраймиз.

Ғолибларнинг исми-шарифи расмий телеграмм каналимизда (t.me/shurtanpfc) эълон қилинади.

 

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Leave a Reply