Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига 2017 йилнинг 10 октябридан буён раҳбарлик қилиб келаётган Омон Ғофуров бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзди.
“Ўтган вақт давомида мамлакат футболини ривожлантириш йўлида қўлимиздан келганча ишладик. Мана шу даврда елкама-елка меҳнат қилган жамоамизга ўз миннатдорчилигимизни билдираман. Машаққатли йўлда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбариятига куч-қувват, омад ва зафарлар тилайман. Иш бор жойда албатта хато ва камчиликлар ҳам бўлади. Бунинг учун мамлакат футболи жамоатчилигидан, футбол мухлисларидан узр сўрайман. Ўзбекистон футболи ва унинг мухлислари катта ғалабаларга муносиб. Ҳаммаси учун раҳмат”, — деб айтиб ўтди Омон Ғофуров ўз аризаси ҳақида маълумот бериб.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Омон Файзуллаевичнинг келгуси фаолиятига омадлар тилайди.
Манба:pfl.uz