Coca Cola Суперлига 12-тури доирасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” акцияси ўтказилади

21-22-23 июнь кунлари CocaColaСуперлигада 12-тур учрашувлари бўлиб ўтади. Мазкур тур доирасида “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” акцияси ташкил этилади.

Қайд этиш жоиз, 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни саналади.  Ёш авлодни гиёҳвандлик балосидан асраш, барчани огоҳликка чорлаш ҳамда спорт билан ошно тутинишини тарғиб этиш мақсадида CocaColaСуперлига 12-тур учрашувларида гиёҳвандликка қарши курашни тарғиб этиш бўйича акция ташкил этилади.

Учрашувлар пайти стадион таблоларида махсус видеороликлар намойиш этилиб, футболчилар соғлом турмуш тарзига чорловчи махсус баннерлар олдида суратга тушишади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply