“Андижон” – “Металлург” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Александр Хомяков ўйин тўғрисида қуйидагича фикр билдирди:
– Бугунги дебют ўйинда ғалаба қозонишни жуда ҳам истаган эдик. Йигитлар ҳам шуни хоҳлашгани кўриниб турганди. Лекин бошқа тарафини олиб қарайдиган бўлсак, бугун бизда кўп жиҳатлар унча ўхшамади. Агар холис фикр билдирадиган бўлсам, биз бугун ғалабага мос ўйин кўрсатмадик. Бугун ҳужумда ҳам ишларимиз юришмади. Ҳимоядан ҳужумга ўтиб кетишда ҳам камчиликлар кузатилди. Иккинчи бўлимда эса асосан ҳимояланишга мажбур бўлдик. Шу сабабдан ҳам қайд этилган натижа ўйинга мос бўлди, дея оламан. Зеро 45 дақиқагина яхши ўйнаб, якунда ғалабага умид қилиш ноўрин, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz