Рўзиқул Бердиев: Бугун ўйин темпи у қадар юқори бўлмади

“Бунёдкор” – “Насаф” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Ўйин темпи у қадар юқори бўлмади. Бунга об-ҳаво иссиқлиги ва жамоаларни асосан эҳтиёткор тарзда майдонда ҳаракат қилганини сабаб деб кўрсата оламан. Биз аслида 2-рақам остида ҳаракат қилишимиз ва қарши ҳужумларда рақибни жазолашимиз лозим эди. Қарши ҳужумларни ташкил эта олдик, лекин якуний нуқтани қўйишда оқсадик. Ўйин бошида бизда кўпроқ гол киритиш учун имкониятлар бўлди. “Бунёдкор”да эса ўйин сўнггида шундай вазиятлар бўлди.  Бугунги дуранг ўйингга мос бўлди, деб ўйлайман, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply