Андрей Канчельскис: Қулай имкониятлардан фойдалана олмадик

АГМК – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдирди:

– Нима ҳам дея оламан, якунда қайд этилган натижа бизга ҳам, АГМК жамоасига ҳам у қадар катта фойда олиб келмади. Кўп сонли вазиятлар юзага келтириб, хатто бирга-бир чиқиб борадиган вазиятлардан ҳам фойдалана олмаганимиз жуда ачинарли бўлди. Сен урмасанг, сенга уришади. Натижа ўйинга мос бўлди. Лекин дуранг ҳеч бир жамоага катта фойда келтирмайди. Яратиладиган қулай имкониятлардан унумли фойдаланиш зарур эди. Аслида бугун ёмон ўйнамадик. Фақат вазиятлардан фойдаланиш борасида анча оқсаяпмиз, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply