АГМК – “Навбаҳор” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Миржалол Қосимов қуйидагича фикр билдирди:
– Бугун қизиқарли ўйин гувоҳи бўлдик. Илк дақиқалардан ўйин сўнггига қадар жамоалар тезкор ва чиройли ўйин кўрсатишди. Ўйин бошида гол ўтказиб юборгач, олдинга ўтишга мажбур бўлдик. Натижада рақибда кейинчалик ҳам вазиятлар юзага келди. Бизда ҳам қулай имкониятлар етарлича бўлди. Дуранг натижа ҳаққоний бўлди, дея оламан. Якунда рақиб ҳам, биз ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди. Шу ўринда ҳисобда ортда борса-да охиригача курашган шогирдларимга миннатдорчилик билдираман, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz