Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган “Оқ бўрилар” жамоасининг етакчи футболчиларидан бири Нурали Падаров 8-тур доирасидан ўрин олган “Оқ тепа”га қарши учрашувнинг 34-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди. Тиббиёт ходимларининг кейинчалик қўйган ташҳисига кўра, ҳимоячимизнинг оёғидан олган жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Энди Н.Падаров маълум муддат ўз жамоасига ёрдам бера олмайди.
«Шўртан» матбуот бўлими.