2019 йилги мавсумдан бошлаб ЎзПФЛ лицензиялаш талабларига жавоб берувчи футбол клублари ўртасида Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасини ташкил этади.
Мусобақада Суперлиганинг 14 та, шунингдек, А Про-лиганинг “Машъал” ҳамда “Шўртан” клублари иштирок этади.
Лига кубогининг 16 жамоаси 4 та гуруҳга ажратилди. Жамоалар гуруҳ босқичида 3 тадан учрашувда иштирок этади.
Дастлабки тур ўйинлари 31 май ва 1 июнь кунлари бўлиб ўтади. Тур доирасида “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни қабул қилади. Мазкур учрашувда “шерлар” оқ рангли либосларда майдонга чиқишади. Қўқонликлар эса кўк рангдаги спорт формасида ҳаракат қилади.
Таъкидлаш жоиз, “Пахтакор” — “Қўқон-1912” учрашуви 31 май, жума куни соат 19:00да бўлиб ўтади.
Манба:pfl.uz