Ҳурматли футбол мухлислари, қадрли Ғузорликлар ҳамда пойтахтда ўқиб ва меҳнат қилаётган “Оқ бўрилар” жамоасининг ашаддий ва фидойи ишқибозлари. Футбол бўйича Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига “А” гуруҳида иштирок этаётган севимли “Шўртан” жамоамиз навбатдаги 8-тур учрашувини сафарда ўтказади.
Сергей Ковшов бошчилигидаги Ғузорликлар бу сафар Тошкентнинг “Оқ тепа” жамоаси меҳмони бўлишади. Мазкўр учрашув 2019 йилнинг 29 май куни Тошкентдаги “Оқ тепа” марказий стадионда соат 17:30 да бошланади. Учрашувда Тошкентлар қора либосда майдонга чиқишади. Меҳмонлар эса тўлиқ кўк либосларда ҳаракат қилишади.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.