2019 йилги мавсумдан бошлаб ЎзПФЛ лицензиялаш талабларига жавоб берувчи футбол клублари ўртасида Ўзбекистон Лига кубоги мусобақасини ташкил этади.
Мусобақада Суперлиганинг 14 та, шунингдек, А Про-лиганинг “Машъал” ҳамда “Шўртан” клублари иштирок этади.
Лига кубогининг 16 жамоаси 4 та гуруҳга ажратилди. Жамоалар гуруҳ босқичида 3 тадан учрашувда иштирок этади.
Дастлабки тур ўйинлари 31 май ва 1 июнь кунлари бўлиб ўтади.
Тур доирасида “Металлург” ўз уйида “Бунёдкор” билан баҳс юритади. Учрашувда бекободликлар кўк, тошкентликлар эса оқ рангдаги спорт формаларида майдонга чиқишади.
Таъкидлаш жоиз, “Металлург” — “Бунёдкор” учрашуви 31 май, жума куни соат 19:00да бўлиб ўтади.
Манба:pfl.uz