Хабарингиз бор, Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасини мағлубиятга учратиб
Хабарингиз бор, Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлганди.
Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Футзалчиларимизни Ислом Каримов номидаги “Тошкент Халқаро аэропорти”да Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мутассаддилари, мухлислар, футзалчиларнинг яқинлари ва ОАВ вакиллари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.
Футзалчиларга Осиё чемпионатидага ёрқин ўйин ва бронза медаллари учун миннатдорчилик билдирилиб, келгуси мусобақаларда бундан ҳам катта натижаларга эришишларига тилак билдирилди.
Шунингдек, футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Осиё чемпионати давомида уларни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтиб, халқаро майдонларда Ўзбекистон шаънини муносиб ҳимоя қилишга ваъда беришди.
Манба: www.the-uff.com