Мини-футбол: Еттита ёш тоифасидаги гуруҳларда Республика биринчилиги бўлиб ўтди
Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг йиллик тақвимида белгиланган Республика биринчилиги 11 ёшдан 17 ёшгача бўлган еттита ёш тоифасидаги гуруҳда ташкил этилди.
Республиканинг барча ҳудудларидаги Махсус футбол мактаб-интернатлари, Олимпия захиралари коллежи, Болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, Ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг футбол тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилаётган мусобақанинг дастлабки босқичи жуда қизиқарли руҳда ўтди. Ўзаро баҳсларда ғолиб чиққан гуруҳлар мусобақанинг кейинги босқичига йўл олишди.
Мусобақани ташкил этишдан кўзланган мақсад мамлакатнинг барча ҳудудларида болалар ва ўсмирлар ўртасида мини-футболни янада ривожлантириш ва оммалаштириш, ёш футболчиларнинг маҳоратини ошириш, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига иқтидорли ёшларни жалб қилишдан иборат.