“Навбаҳор” жамоаси Франциянинг “Лион” клубибиланҳамкорликнийўлгақўймоқда. Мазкур ҳамкорлик доирасида “Лион” жамоаси Халқаро ишлар бошқармаси раҳбари Клемент Мишон 15 май куни Наманганга ташриф буюрди. Мазкур ташрифнинг илк кунида франциялик меҳмон Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров билан учрашиб, ҳамкорлик масалалари бўйича ўзаро суҳбатлашди.
Клемент Мишон Наманган вилоят футбол академиясига ҳам ташриф буюрди. У ерда Клемент Мишон академия директори Ғанишер Исмоилов, бундан ташқари, академия мураббийлари билан учрашди.
Шунингдек, мартабали меҳмон аёллар футболи бўйича Суперлига 5-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги баҳсни ҳам томоша қилди.
Клемент Мишон вилоятимизда яна 2 кун давомида бўлишни режалаштирган. Ташриф доирасидан “Навбаҳор” ПФК қошидаги 17-сонли академияга ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Тўрақўрғон туманидаги болалар-ўсмирлар спорт мактаби, Учқўрғон туманидаги олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернати фаолиятлари билан таниши ўрин олган.
Манба:pfl.uz