АНОНС: “ШЎРТАН-ЛЕДИ” БУГУН 5-ТУРНИ ЎТКАЗАДИ.

Ҳурматли футбол мухлислари, Ғузорликлар ва шаҳримиз меҳмонлари. Барчангизни бугун аёллар футбол бўйича Ўзбекистон ХХV чемпионат Суперлига ўйини “Ғарб” гуруҳидаги 5-тур учрашувига таклиф қиламиз. Унда Одилжон Аҳмедов шоғирдлари Бухоронинг “Бухоро-W” жамоасини ўз майдонида қабул қилади.

Ўйин 2019 йилнинг 16 май куни Ғузор шаҳрининг “Марказий” стадионида соат 17:00 да бошланади.

Жамоалар майдонда қуйидаги рангли либосларда ҳаракат қилишади: “Шўртан- Леди” – сариқ, “Бухоро-W” – кўк

Бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар билан танишинг: Бош ҳакам: Зокир Қодиров (Навоий). Ёрдамчилар: Обид Жумаев (Навоий) ва Руслан Самандаров (Навоий).

Назоратчи: Андрей Снетков (Тошкент). Комиссар: Алишер Файзиев (Тошкент). Захирадаги: Элнур Дониёров (Қарши).

 

“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.

Leave a Reply