Нўъмон Ҳасанов: Мухлисларга ёқадиган очиқ ўйин гувоҳи бўлдик

“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Аввало “Насаф” жамоасини бугунги баҳсдаги ғалаба билан табриклайман. Жамоалар мухлисларга ёқадиган очиқ – ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Меҳмонда ўйин ўтказиш осон бўлаётгани йўқ. Келиб, бизни қўллаб-қувватлаб турган мухлисларимиздан миннатдормиз. Энди асосий эътиборни келаси ўйинларга қаратамиз, келгуси учрашувларга яхшироқ ҳозирлик кўришга интиламиз, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply