Рўзиқул Бердиев: Ғалаба учун майдонга чиққан эдик

“Насаф” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Бугун ҳақли тарзда ғалабага эришдик. Ушбу ғалаба билан барча ишқибозларимизни табриклайман. Бугун ўйинимиз яхши чиқди, мазмунли ўйин намойиш этдик ва устунликни ҳисобда ҳам акс эттира олдик. Йигитлар берилган кўрсатмаларни аниқ бажаришди. Уларнинг ҳаракатларидан мамнунман. Бугун ўйинимиз анча қовушди. 2 та гол киритишдан ташқари кўплаб қулай имкониятларга эга бўлдик. Агар шундай вазиятлардан яна фойдаланганимизда ҳисоб йирикроқ бўлиши ҳам мумкин эди. Ғалаба учун майдонга чиққан эдик ва бунга эриша олдик, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply