Ўзбекистон футзал терма жамоаси Хитой Тайпейида ўтказилган Осиё чемпионатида бронза медалларини қўлга киритди.
Драматик кечган ўйиннинг асосий дақиқасида 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар серияси омад ҳамюртларимиз томонида бўлди.
Ўйин дебютида Даврон Чориев терма жамоамизни олдинга олиб чиқди, бироқ шундан сўнг рақиблар кетма-кет уч бор дарвозамизни ишғол қилишди.
Иккинчи бўимнинг илк ярмида дастлаб Артур Юнусов, сўнгра Илҳом Ҳамроевлар гол киритиб мувозанатни тиклашга эришди. 35-дақиқада Ироқ термаси тўртинчи голини урди ва учрашувнинг сўнгги дақиқасида Артур Юнусов жамоамизни муқаррар мағлубиятдан қутқариб қолди.
Шу тариқа, қўшимча бўлимларга муражаат қилинмай, дарҳол пенальтилар серияси ташкил қилинди. Ушбу баҳсда термамизнинг захира посбони Акмал Ҳазратқулов икки бор рақиб зарбасини бартараф этди ва Ўзбекистонга брнза медалини тақдим этди.
Футзал, ОЧ-2018
3-ўрин учун баҳс
Ироқ – Ўзбекистон 4:4 (1:1, 3:3)
Пен. сер: 1:2
Голлар: 0:1 – 3 Чориев, 1:1 – 15 Ал Ҳаким, 2:1 – 21 Волид Ҳолид, 3:1 – 23 Салим Файсал, 3:2 – 26 Юнусов, 3:3 – 28 Ҳамроев, 4:3 – 35 Салим Файсал, 4:4 – 40 Юнусов.
Ўзбекистон: 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.
Захира: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов.
Шунингдек, бугун Эрон Япония билан чемпионлик масаласини ҳал қилади. Мазкур беллашув ҳам 16:00 да “Xinzhuang Gymnasium” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.
Манба: www.uff.uz