Аввалроқ Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этувчи клублар маркетинг ходимлари тажриба орттириш учун Японияга жўнаб кетишгани ҳақида хабар берилган эди.
Таъкидлаш лозим, режага кўра, кеча Суперлига клублари маркетинг ходимлари семинарга киришди. Илк семинарда мутахассислар Жей-лигада маркетинг, ҳомийларни жалб қилиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида батафсил маълумот олишди ва тажриба ўрганишди.
Ушбу семинар доирасида маркетинг ходимлари бугун Япония Суперкубоги баҳсини стадиондан томоша қилишади ва учрашувнинг ташкил қилиниш жараёни бўйича тажриба тўплашади.
Манба: pfl.uz