“Андижон” – “Пахтакор” учрашуви Фарғонада бўлиб ўтади

Хабарингиз бор, эртага “Андижон” жамоаси “Пахтакор” билан баҳс олиб боради. Айни дамда Андижондаги “Соғлом авлод” стадионида ёритиш тизими ФИФА талабларига тўла жавоб бериши учун таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан, эртанги ўйин Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ўтказиладиган бўлди. Ўйиннинг бошланиш вақти соат 18:30га белгиланди.

Юқоридагиларни инобатга олиб, мухлисларни 16 май куни “Истиқлол” стадионига чорлаймиз.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply