Вадим Абрамов: Йигитлардан майдонда борларини бериб ҳаракат қилишгани учун мамнунман

“Бунёдкор” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Вадим Абрамов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Одатдагидек биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Лекин бугун ҳам олдинги сафарлардагидек иккинчи таймни у қадар муваффақиятли бошлай олмадик.  Балки рақиб жамоа иккинчи бўлимни фаолроқ бошладими, билмадим. Натижада гол ўтказиб юбордик, сўнгра бироз асабийлашдик. Лекин якунда барибир натижани ўзимиз томонга ҳал эта олдик ва ғалаба қозондик. Йигитлардан майдонда борларини бериб ҳаракат қилишганидан мамнунман, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply