“Сурхон” – “Бухоро” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Бахтиёр Ашурматов қуйидагича фикр билдириб ўтди:
– “Сурхон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугунги баҳс тенгкурашлар остида кечди. Биринчи бўлимни “Сурхон” анча фаол тарзда ўтказди. Иккинчи таймда эса бизнинг йигитлар ўз ўйинини топиб олишди, яхши ҳаракат қилишди. Лекин яратилган қулай имкониятлардан унумли фойдалана олмадик. Охирги ўйинлардаги салбий натижалардаги айбни мураббий сифатида ўз зиммамга оламан. Энди раҳбарият билан менинг ва жамоанинг келажаги ҳақида гаплашиб оламиз. Балким жамоада ўзгариш қилиш “Бухоро” учун фойдали бўлар, – деди мутахассис.
Манба:pfl.uz