Андрей Канчельскис: Ниҳоят қулай имкониятлардан унумли фойдалана бошладик

“Навбаҳор” – “Сурхон” учрашувидан сўнг мезбонлар устози Андрей Канчельскис қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Ҳақли тарзда ғалабага эришдик, деб ўйлайман. Бунинг учун йигитларга, шунингдек мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Бугун футболчилар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ва ниҳоят кўплаб яратилаётган қулай имкониятлардан фойдаланиб, голлар ура бошладик. Кейинги баҳсларда ҳам шундай давом этишга ҳаракат қиламиз. Энди бор эътиборни “Динамо” жамоасига қарши бўладиган беллашувга қаратамиз, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply