Андрей Шипилов: Ўз хатоларимиз эвазига жазоландик

“Сўғдиёна” – “Металлург” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Шипилов қуйидагича фикр билдириб ўтди:

– Рости, рақиб жамоада биз билан ўйин олдидан янги мураббий иш бошлаганидан бироз ҳавотирим бор эди. Зеро янги мураббий қўл остидаги дастлабки учрашув ҳамиша ўзгача таассуротлар билан ўтади. Жиззахликлар бугун руҳий босимни енггиб ўта олишди ва ажойиб 2 та гол киритишди. Биз эса ўз хатоларимиз эвазига жазоландик. Голлардан сўнг майдонга янги футболчиларни туширдик, улар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Лекин бу хатто бир очко олишимизга ҳам етарли бўлмади. Жиззах жамоасини ғалаба билан табриклайман. Биз эса ўз хатоларимизни тузатиш устида ишлашда давом этамиз, – деди мутахассис.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply