АНОНС: АЁЛЛАР ЎРТАСИДА СУПЕРЛИГА БАҲСЛАРИ БОШЛАНДИ.

“Шўртан-Леди” жамоаси 11 апрель куни Жомбойда стартга чиқади. Хабарингиз бор, Ғузорнинг “Шўртан-Леди” аёллар жамоаси мана бир неча  мавсумдан буён Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этиб келмоқда.

Айниқса, 2018 йилги  чемпионат  ўйинлари қизларимиз учун муваффақиятли кечди. Одил Аҳмедов  бошчилигидаги “Шўртан-Леди” жамоаси ўтган мавсумда  фахрли 4-ўринни эгаллади.

Янги мавсумда ҳам ўз олдига юксак мақсадлар қўйган жамоамиз 11 апрель куни  дастлабки ўйинни Самарқанднинг “Динамо-W” жамоаси қизларига  қарши бошлайди.

Демак футбол муҳлисларини 2019 йил 11 апрель куни “Динамо-W” – “Шўртан-Леди” жамоалари ўртасидаги баҳсга таклиф этамиз. Жомбой шаҳри бошланиши соат 15:00 да

 

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати

Leave a Reply