“Бунёдкор” — “Андижон” / Жамоаларнинг либослари ранги маълум

Биласиз, ушбу ҳафта сўнггида Coca  Cola   Суперлигада 4-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Coca Cola Суперлига номи остида ўтадиган 2019 йилги мавсумидан бошлаб, ҳар бир тур учрашувларида жамоаларнинг қандай рангдаги либосда майдонга чиқишлари Профессионал футбол лигаси томонидан белгилаб берилмоқда. Бунда мезбон жамоанинг ўз майдонида мухлислари қаршисида тўп суриши инобатга олиниб, биринчи галда мезбон клубнинг асосий рангидаги либосда ҳаракат қилиши аҳамият касб этади. Шу боисдан ҳар бир клуб янги мавсум учун уй ва сафар либосларини бир-биридан кескин фарқ қиладиган тарзда танлашларига урғу берилди.

4-тур доирасида “Бунёдкор” “Андижон” билан баҳс юритади. Мазкур учрашувда“қалдирғочлар” анъанавий кўк рангли либосда майдонга чиқишади. “Бургутлар” эса тўлиқ оқ рангдаги спорт формасида ҳаракат қилишади.

Таъкидлаш жоиз, “Бунёдкор” — “Андижон” учрашуви 13 апрель, шанба куни соат 18:20да бўлиб ўтади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply