Биласиз, айни кунларда пойтахтимизда ПФЛ кубоги-2019 баҳслари бўлиб ўтмоқда. Бугун мусобақада ярим финал ўйинлари ўтказилади.
Таъкидлаш лозим, ярим финалда “Оқ-тепа” – “Янгиер” ҳамда “Ғиждувон” – “Ифтихор” қарама-қаршиликлари кузатилади. Шунингдек, ПФЛ кубоги-2019 мусобақасида шартли равишда иштирок этаётган “Рубин” ва “Бунёдкор-2” жамоалари ҳам ўзаро баҳс юритишади. Финалга эса дастлабки 2 та учрашув ғолиблари йўл олади ва улар А Про-лига 2019 йўлланмасига эга бўлишади.
Учрашувлар “Бунёдкор” академияси майдонида ташкил этилади ва соат 11:00да старт олади.
“Оқ-тепа” – “Янгиер”
Ҳакамлар: А. Нажафалиев, Х. Набиев, Д. Тиллоев, Ш. Насибуллаев.
Назоратчи: В. Цейтлин
“Ғиждувон” – “Ифтихор”
Ҳакамлар: Р. Лутфуллин, С. Нишонбоев, Н. Афиногенов, А. Ҳудойберганов.
Назоратчи: Б. Намозов.
“Рубин” – “Бунёдкор-2”
Ҳакамлар: Ф. Норсафаров, Ш. Аъзамов, Р. Тоғаев, Ф. Янсупов.
Назоратчи: М. Исмоилов.
Манба:pfl.uz