Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” ПФКнинг 2019 йилги мавсумдаCoca Cola Суперлигасида жамоа шарафини ҳимоя қиладиган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилоят ҳокими Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров иштирок этди ва ўтган йили жамоа 3-ўринни эгалалганлиги, бу яхши натижа бўлганлиги борасида тўхталди ҳамда бунда мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта эканлигини таъкидлади.
Жорий мавсумда дарвозабон Ўткир Юсупов – 1, ярим ҳимоячи Азимжон Аҳмедов – 7, ҳимоячи Ғиёс Комилов – 55, ҳимоячи Обид Жўрабоев – 15, ярим ҳимоячи Зафар Тўраев – 90, ҳужумчи Азиз Ибрагимов – 4, ҳимоячи Славко Лукич – 5, ҳужумчи Александр Касьян – 11, ярим ҳимоячи Иван Соловьёв – 9, ярим ҳимоячи Абдужамол Исроилов 30, ярим ҳимоячи Шаҳзод Шайманов – 8, ҳужумчи Баҳодир Насимов – 14, ярим ҳимоячи Элман Тагаев – 17, ярим ҳимоячи Элман Тагаев – 17, ярим ҳимоячи Аббос Ғуломов – 70 ва ҳимоячи Ҳожиакбар Юнусов – 29 – рақамларда тўп сурадиган бўлишди.
Манба:pfl.uz