Биласиз, 2018 йилги мавсум аввалида Профессионал футбол лигаси совринли ўринларни эгаллаган футбол клубларига мукофот пуллари ваъда қилган эди.
Профессионал футбол лигаси клублар бўйнидаги қарздорлик масалалари ҳал бўлишига қараб, рағбатлантирувчи мукофот пулларини ўтказиб боришни режалаштирган.
Натижада “Пахтакор”, “Навбаҳор”, “Севинч” футбол клублари ўтган мавсум якунлари бўйича қўлга киритган ўринлари учун мукофот пулларини қабул қилиб олишди.
Суперлига-2018 якунида мамлакат чемпионлигига сазовор бўлган Тошкентнинг “Локомотив” клуби ҳисоб рақамига ҳам олтин медаллар соҳибига ваъда қилинган 1 миллиард сўм мукофот пули ўтказиб берилди.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қолган барча клубларга ҳам ваъда қилинган мукофот пулларини босқичма-босқич ўтказиб бериш бўйича музокаралар олиб бормоқда.
Манба:pfl.uz