“Пахтакор”, АГМК ва “Бухоро” ЎФА талабларини тўлиқ бажаришга тайёрлигини маълум қилди

2019 йилги мавсум учун лицензиялаш талабларидан келиб чиқиб Профессионал футбол лигаси Суперлиганинг 5 та клубини расман огоҳлантирганди: АГМК, “Локомотив”, “Пахтакор”, “Металлург” ва “Бухоро”.

Кеча — 22 февраль кунги дедлайндан келиб чиқиб, АГМК, “Пахтакор” ва “Бухоро” футбол клублари лицензиялаш талабларини тўлиқ бажариш юзасидан кафолат хати тақдим этди. “Локомотив” ва “Металлург” клублари тақдим этган хат эса ПФЛ учун тушунарсиз бўлди.

Бугун — 23 февраль куни ПФЛ Суперлига клубларининг ҳозирги кунга қадар амалга оширган ишлари юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциациясига ҳисобот тақдим этади. Лицензиялаш бўйича қўмита эса ишни ўрганиб, ўз хулосасини тақдим этади.

Профессионал футбол лигаси ЎФА томонидан қўйилган талаблар юзасидан иш олиб борди. Ташкилот Суперлига беллашувларига қуръа ташлаш, мусобақаларни ўтказиш каби ишларга тайёр. Навбат ЎФА Лицензиялаш қўмитаси ўз хулосалари билан Суперлига иштирокчилари номига ойдинлик киритиб беришига етиб келди.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply