2019 йилги мавсумда аёллар ўртасида Ўзбекистон Чемпионати Суперлига баҳсларида иштирок этадиган “Шўртан-Леди” жамоаси ҳам қишки ўқув-йиғин машғулотларини 5 февраль кунидан эътиборан Ғузор шаҳрининг “Марказий” ўйингоҳидаги ўз қароргоҳида бошлади.
Тикланиш жараёнига қаратилган машғулотлар кунига икки маҳалдан ўтказилмоқда. 2018 йилги асосий таркибдан жамоани 12 нафар футболчи қизлар тарк этишди. Ҳозирда “Шўртан-Леди” машғулотларида ўтган мавсумда тўп сурган тажрибали Зебо Жўраева, Селиме Гугуева, Мухлиса Мирзаёрова, Наргиза Маҳмудова, Сарвиноз Эргашева, Ҳусния Ганчевалар иштирок этишмоқда. Улар олдида бир гуруҳ маҳаллий қизлар шуғулланишмоқда. Таркибга ўтган йили Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоасида ўйнаган Албина Боқулова ҳамда “Севинч” (Қарши) ёшларида ҳаракат қилган Шаҳноза Юсуповалар келиб қўшилишди. Ҳар икки футболчи ҳам Ғузорлик.
“Шўртан-Леди” жамоасини жисмоний ва тактик ҳолатини тайёрлаш учун бош мураббий Одилжон Аҳмедов ҳамда ёрдамчи мураббий Суннатилло Шаймардановлар биргаликда назорат қилишади.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати. @shurtanpfc