Юртимизда янги мавсум старт олишига борган сайин оз муддат қолмоқда.
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси клубларга янги мавсум учун ўз футболчи, мураббий ҳамда расмий шахсларини ПФЛда рўйхатдан ўтказиш бўйича график тақдим этган эди.
Деярли барча клублар ўзлари учун белгиланган муддатда рўйхатдан ўтказиш жараёнини амалга оширишмоқда. Бироқ “Локомотив”, “Қўқон-1912” ва “Бухоро” клублари жадвалда белгиланган муддатларда жамоа футболчи, мураббий ҳамда расмийлари ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш учун олиб келмади.
Ариза ҳужжатларини расмийлаштириш ЎзПФЛ томонидан белгиланган жадвалга мувофиқ амалга оширлиши, муддатга амал қилмаслик эса ЎФАнинг Интизом ва одоб-аҳлоқ қўмитаси кодексига мувофиқ жарима солинишига олиб келиши Мусобақалар регламентида белгилаб қўйилган. Қайта ариза топширишга жарима тўлангандан кейин рухсат берилади.
Манба:pfl.uz