Хабарингиз бор, Ўзбекистон вице-чемпиони “Пахтакор” ОЧЛ-2019 саралаши иккинчи ўтиш босқичи доирасида 12 февраль куни ўз майдонида Ироқнинг “Эйр Форс” жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Саралаш баҳслари анча эрта бошлангани боис “Пахтакор” саралаш баҳсларида қатнашувчи ўйинчиларини расмий рўйхатдан ўтказиш жараёнини аллақачон бошлаб юборган эди. Бугун “Пахтакор” жамоаси янги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган сўнгги футболчисини рўйхатдан ўтказиш учун ариза топширди.
Шу пайтга қадар “Насаф” жамоаси сафида ўйнаб келган ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков энди фаолиятини Тошкент клуби таркибида давом эттиради. “Пахтакор” расмийлари футболчи билан тузилган шартномани тақдим қилди. ПФЛ эндиликда мазкур ўйинчи ҳам киритилган якуний рўйхатни Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида қатнашиши учун ОФКга тақдим қилади.
Манба:pfl.uz