2019 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги учун аккредитация жараёни бошланди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси матбуот хизмати 2019 йилги Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари учун ОАВ вакилларини аккредитациядан ўтказиш жараёни бошланганини маълум қилади.

2019 йилги Суперлига, Про-Лига ва Ўзбекистон Кубоги учрашувларини бевосита стадионнинг ўзида ёритишни мақсад қилган барча турдаги ОАВ вакиллари ўз ҳодимлари рўйхати киритилган аризани 4 февраль кунидан 17 февралгача ЎзПФЛ электрон почтаси (info@pfl.uz)га жўнатишлари талаб этилади.

Аккредитацияга ариза бериш намунаси ва талаблари билан ЎзПФЛ расмий сайтининг «Ҳужжатлар» бўлимидаги «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» файлини кўчириб олиш орқали танишиш мумкин.
Маълумот ўрнида, 2013 йилда ЎзПФЛ Матбуот хизмати томонидан «Аккредитациядан ўтказиш тартиби» ишлаб чиқилган бўлиб, унда журналистларга аккредитация бериш жараёнида эътибор қаратиладиган жиҳатлар батафсил кўрсатиб ўтилган.

Қайд этиш жоиз, аккредитация спортга ихтисослашган интернет-нашрлари ҳодимларига нашрнинг Ўзбекистон қонунчилигига асосан расман рўйхатдан ўтганлиги ва кундалик ташриф буюрувчилари сони 5000дан ортиқ бўлишига қараб берилиши кўзда тутилган.

Таъкидлаб ўтамиз, 2019 йилги мавсум учун барча турдаги аккредитация карталари фақат ЎзПФЛ матбуот хизмати томонидан берилади.

Манба:pfl.uz

Leave a Reply