Юртимизда янги футбол мавсумини Ўзбекистон Суперкубоги учун ўтказиладиган учрашув очиб беради.
Мамлакат Суперкубоги учун кечадиган учрашувда Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони – “Локомотив” ҳамда 2018 йилги Ўзбекистон кубоги соҳиби – АГМК жамоалари ғолиб чиқиш учун баҳс юритишади.
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон Суперкубоги-2019 ўйини 23 февраль куни бўлиб ўтади. Мазкур баҳс пойтахтимиздаги “Пахтакор” стадионида ўтади ва соат 15:00да старт олади.
Ўзбекистон Суперкубогини ўтказиш бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, ғолиб учрашув асосий вақтида қайд этиладиган натижага асосан аниқланади. Агар учрашув асосий вақти дуранг натижа билан тугаса, ҳар бири 15 дақиқадан иборат 2 та қўшимча бўлимлар ўтказилади. Мабодо қўшимча вақтда ҳам ғолиб номи аниқланмаса, пенальтилар сериясига мурожаат этилади.
Қайд этиш жоиз, Суперкубок учрашуви вақтида олинадиган сариқ ва қизил карточкалар Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида ҳам амал қилади.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон Суперкубоги учун учрашувлар шу пайтга қадар 4 марта ўтказилган.
1999 йил. Навбаҳор (Наманган) 4:2 Пахтакор (Тошкент)
2014 йил. Бунёдкор (Тошкент) 2:1 Локомотив (Тошкент)
2015 йил. Локомотив (Тошкент) 4:0 Пахтакор (Тошкент)
2016 йил. Насаф (Қарши) 1:0 Пахтакор (Тошкент)
Манба:pfl.uz