«Локомотив» Сардор Рашидовни ўз сафига қўшиб олди

Ўзбекистон чемпиони – Тошкентнинг «Локомотив» клуби янги мавсум олдидан ўз таркибига яна бир маҳоратли футболчини қўшиб олди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов эндиликда «Локомотив» сафида фаолият олиб боради. 26 ёшли футболчи «Локомотив» клуби билан 1 йил муддатга мўлжалланган шартнома имзолади. Шу тариқа, «Локомотив» ўз сафига янги мавсум олдидан олтинчи футболчини қўшиб олди.

Манба: pfl.uz

Leave a Reply