Бу йилги мавсумда Ўзбекистон ПРО-Лигасида иштирок этиши кутилаётган “Шўртан” жамоаси футболчилари янги мавсумга Ғузордаги ўз қароргоҳларида машғулотларни давом эттиришмоқда. “Оқ бўрилар” жамоаси тайёргарлик билан биргаликда синов-назорат учрашувлари ўтказишга ҳам жиддий эътибор қаратишмоқда. Жумладан жамоа аъзолари ҳар йили мавсум арафасида ташкиллаштириладиган Қашқадарё вилояти Ҳокими Кубоги турнирида гуруҳ ўйинларида майдонга тушишди. Гуруҳдан кейинги босқичга чиққан “Шўртан” энди курашни мусобақанинг ¼ финалида давом эттиради. Навбатдаги рақиб қуръага кўра аниқланади. Унга қадар эса ғузорликлар эртага, 6 февраль куни Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида соат 12:00да Осиё Чемпионлар Лигаси турнирига тайёргарлик кўраётган “Насаф”га қарши назорат ўйинини ўтказишади.
Таркиб борасида тўхталадиган бўлсак, янги футболчилардан Холмурод Холмуродов ва Сирож Раҳматуллаев (иккиси ҳам “Машъал” Муборак) ҳамда Фарҳод Номозов (“Металлург” Бекобод) йиғинларда иштирок этишмоқда.
“Шўртан” ПФК матбуот хизмати