Акмал Саитқулов бошчилигидаги “Шўртан” футболчилари 21 январдан эътиборан қишки-ўқув йиғин машғулотларнинг иккинчи босқичини бошлашди. 24 январь куни Ғузордаги “Болалар футбол маркази” спорт мажмуасида навбатдаги уртоқлик учрашуви ўтказилади. Унда “Оқ бўрилар” жамоаси ПРО-Лиганинг “В” гуруҳи иштирокчиси бўлган Самарқанднинг “Шердор” жамоаси билан куч синашади.
Учрашув соат 14:00 да бошланади. Барча футбол мухлисларини ўйинни томоша қилишга таклиф қиламиз.
“Шўртан” ПФК матбуот бўлими.